...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Осиё Кубогини қийин ғалаба билан бошлади


10:22, 10.01.2019 Спорт
 1 436

“F” гуруҳида Япония ва Ўзбекистон 3 очкодан тўплаган ҳолда етакчилик қилмоқда.

Кеча, 9 январь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг 1-турида Уммон термасига қарши майдонга тушди. Ўйин Ўзбекистон термасининг 2:1 ҳисобдаги ғалабаси билан тугади.
 
Ўйиннинг биринчи бўлимида терма жамоа сардори Одил Аҳмедов жарима зарбасидан ҳисобни очди. Биринчи бўлимда бошқа голлар бўлмади.
 
Иккинчи бўлимда ҳужум чизиғида фаоллик кўрсатган уммонлик футболчилар 72-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Голга захирадан майдонга тушган Муҳсин ал-Ҳассаний муаллифлик қилди. Ҳисоб тенглашди.
 
Ҳисоб тенглашгач, Ўзбекистон термаси таркибида ўзгаришлар бўлди. Икром Алибоев ва Элдор Шомуродов майдонга тушди ва бу ўз самарасини берди. 85-дақиқада Шомуродов ва Алибоев комбинацияси гол билан якунланди.
 
Ўйиннинг қолган дақиқаларида ҳисоб ўзгармади.
 
Маълумот учун, “F” гуруҳида Япония ва Ўзбекистон 3 очкодан тўплаган ҳолда етакчилик қилмоқда. Ўзбекистоннинг гуруҳ босқичининг 2-турида Туркманистон билан ўйнайди. Ўйин 13 январь куни бўлиб ўтади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Осиё Кубоги Ўзбекистон-Уммон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!