Гадоев Малайзия Подшоҳига ишонч ёрлиқларини топширди

Жамият

image

Аввалроқ, Каромидин Гадоев Ўзбекистоннинг Малайзиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 20 март куни элчи Малайзия Подшоҳи Султон Иброҳимга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, "Истана Негара" саройида бўлиб ўтган маросимдан сўнг кечган мулоқот давомида Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.

Малайзия Подшоҳи Ўзбекистон Президентига ҳурмат ва самимий тилакларини билдирган. Ўзбекистон халқига файз барака, тинчлик-осойишталик, тараққиёт ва фаровонлик тилаган. Икки мамлакат ўртасидаги тарихий ришталар, муштарак дин, маънавий қадриятлар тилга олинган. 

Қолаверса, сўнгги йилларда олий ва юқори даражадаги мулоқот жадаллашиб бораётгани ижобий баҳоланган. Келгусида икки томонлама муносабатларнинг барча соҳаларда янада кенгайишига умид билдирилган.

Суҳбат якунида Малайзия Подшоҳи Ўзбекистон элчисига икки томонлама муносабатларни янада юксалтириш йўлидаги ишларига муваффақиятлар тилаган. 

Эслатиб ўтамиз, 14 март куни Ўзбекистоннинг Сингапурдаги янги элчиси Алишер Қаюмов ўз вазифасини бажаришга киришгани ҳақида маълум қилган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Малайзия Султон Иброҳим Каромидин Гадоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг