Мирзиёев Малайзия Подшоҳи билан учрашди

Жамият

image

Бугун, 1 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрида ўтаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси доирасида Малайзия Подшоҳи Султон Абдуллоҳ Риоятуддин Ал-Мустафо Биллоҳ Шоҳ билан учрашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

“Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги муносабатлар, энг аввало, иқтисодий соҳада янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, икки давлат орасида ўзаро савдо ҳажми ошмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳалари ҳамда зиёрат туризми соҳасида дастурлар амалга оширилмоқда.

Учрашув давомида етакчилар шериклик кун тартибини аниқ амалий мазмун билан бойитиш мақсадида келгуси йилда Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳамда қўшма бизнес форумини ўтказишга келишиб олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Малайзия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг