Ўзбекистонлик футболчи Малайзия клуби аъзосига айланди (видео)

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Умар Эшмуродов Малайзиянинг “Селангор” клубига кўчиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

31 ёшли ҳимоячи янги клуби билан 2025 йилнинг ёзига қадар шартнома тузди. Эшмуродов Селангорда 92-рақам остида тўп тепади. 

Қайд этиш жоиз, Умар Эшмуродов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида шу йили Қатар мезбонлик қилган Осиё кубогида иштирок этди. 

Маълумот учун, Эшмуродов фаолияти давомида “Шўртан”, “Насаф” ва “Пахтакор” клубларида тўп тепган. Унинг трансфер қиймати 700 минг еврони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Малайзия Умар Эшмуродов Селангор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг