...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди 18 ёшгача паспорт олмаган шахс жавобгарликка тортилмайди


12:28, 10.01.2019 Жамият
 2 790

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилди:
 
223-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилади:
 
“Паспорт тизими қоидаларига риоя этиш учун масъул бўлган шахслар томонидан фуқароларнинг паспортсиз ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларсиз яшашига йўл қўйилиши, худди шунингдек фуқаролар томонидан ўз турар жойларида шахсларнинг паспортсиз ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларсиз, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшашига йўл қўйилиши, –
 
энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади”;
 
тўртинчи қисмининг санкциясидаги “ўн беш” деган сўзлар “ўн” деган сўз билан алмаштирилди;
 
қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилди:
 
“Ўн саккиз ёшгача бўлган шахс ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан ўз вақтида паспорт олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди”;
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Паспорт Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс Қонун 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар