Британия қироли саратон ташхисидан сўнг илк бор давлат вазифаларига қайтди

Олам

image

Буюк Британия қироли Чарльз III саратон касаллигидан даволаниб, давлат вазифаларига қайтди. Бу ҳақда монарх девонининг баёнотида айтилади.

Чарльз III ва унинг рафиқаси қиролича Камилла Лондон шифохонасидаги Macmillan саратон марказига ташриф буюрган ва у ерда беморлар-у, шифокорлар билан учрашган. 

"Ушбу ташриф давомида қирол Cancer Research компанияси томонидан қўллаб-қувватланаётган шифохонадаги эрта ташхис қўйишга асосланган баъзи инновацион тадқиқотларнинг муҳимлигини таъкидлаган", дейилади Букингем саройининг хабарида.

Бундан ташқари, қирол саратон билан касалланганларга ёрдам кўрсатувчи хайрия ташкилотининг ҳомийлигини ўз зиммасига олган.

Маълумот учун, жорий йилнинг 26 январь куни Чарлз III простата бези катталашгани сабабли жарроҳлик амалиётини бошдан кечирганди. Бу муолажа давомида Чарльзга саратон касаллиги ташхиси қўйилганди.

Эслатиб ўтамиз, Британия қироли Чарльз III да саратон аниқлангани ҳақида хабар бергандик. Шундан сўнг, бир неча сиёсатчилар, жумладан Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳам Чарльз III га мактуб ёзиб, унинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.  Маҳаллий нашрлар Британия қироли тожни меросхўри шаҳзода Уильямга топшириш режасини ишлаб чиқаётгани ва бу қиролнинг саройдан бош олиб кетган кенжа ўғли шаҳзода Гарридан сир сақланаётганини ёзди

Шундан сўнг, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Буюк Британия қироли Чарльз III нинг ўлими ҳақидаги хабарлар тарқалди. Букингем саройи эса бундай хабарларни рад этди


Мақола муаллифи

Теглар

Лондон Британия Чарльз III

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made