Ошаётган жарималар, манмансираб кетган ҳоким, Муродов ишининг янги тафсилоти ва бошқа хабарлар
Жамият
−
30 Июль 2019
630230 июль куни ҳам ниҳоясига етяпти. Қуйида бугуннинг энг муҳим воқеаларига қисқача тўхталиб ўтамиз.
Шавкат Мирзиёев қурол тўғрисидаги қонунни имзолади
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг Қурол тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Қонунга кўра қуролнинг қуйидаги турлари фарқланди:
• фуқаровий қурол;
• хизмат қуроли;
• жанговар қурол.
Фуқаровий қурол жумласига ов, спорт ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуроллари киради.
Икки тур жарима миқдори оширилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.
Қонунга мувофиқ икки қоидабузарлик учун жарима миқдорини ошириш кўзда тутилган.
Тошкентда аёл ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлди
Тошкентда аёл ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлганда қутқарилди. Воқеа жорий йилнинг 28 июль куни соат 12:35 да Бектемир туманида юз берган. 43 ёшли Нозимахон К. “Қўйлиқ” бозори яқинидаги кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлган. Уни туман ИИО ФМБ ходимлари қутқариб қолган.
Асакада янги автомобиллар ишлаб чиқарилади
Ўзбекистон Рсепубликаси Вазирлар Маҳкамасининг “2019 - 2022 йилларда Андижон вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ вилоятнинг Андижон шаҳри ва Асака туманида машинасозликка оид саноат лойиҳалари амалга оширилади.
Муродовнинг Абдуллаев ишига алоқадорлиги текшириляпти
Собиқ Бош прокурор Отабек Муродов ҳаракатлари Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаевга нисбатан очилган жиноят иши доирасида кўриб чиқиляпти.
“Мушук”дан қочган “сичқон” узр сўради
Тошкентда Damas ҳайдовчиси йўл-ҳаракати хафсизлиги қоидаларини бузиб, ЙПХ ходимларидан қочгани ҳақида хабар берган эдик.
Кеча, 29 июль куни қочоқ ҳайдовчи ўз хоҳиши билан ички ишлар идорасига борган ва таслим бўлган. Ижтимоий тармоқларда 30 ёшли тошкентлик С.К.нинг кечирим сўрагани тасвирланган видео тарқалди. Унда ҳайдовчи "қилган ишидан афсусланган ҳолда ўз оёғи билан келгани"ни таъкидлайди. У қилмиши учун узр сўраб, бошқаларни бундай қилмасликка чақирган.
Ўзбекистон Хитойдан олган янги “ўйинчоғи”ни синаб кўрди (видео)
Марказий ҳарбий округига қарашли Ўзбекистондаги биринчи рақамли “Каттақўрғон” полигонида Хитой Халқ Республикасидан харид қилинган артиллерия снаряди синовдан ўтказилди.
Йигитлардан бирининг жасади топилди
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 24 июль куни оила аъзолари билан биргаликда, Бўстонлиқ тумани, Нанай МФЙ, Нанай кўчаси, 86-уйга (далаҳовлига) дам олиш мақсадида келиб, дала ҳовлининг орқа пастки томонида жойлашган Чорвоқ сув омборига чўмилиш мақсадида тушган уч йигитдан иккиси сувга чўкиб кетган эди.
Бугун, 30 июль куни соат 12:10 да йигитлардан бири – Дилшод Рихсибоевнинг жасади сув остидан топилган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати ходими Самандар Ҳикматуллаев QALAMPIR.UZ`га маълум қилди.
Ўлганнинг устига тепган! Яна Риштон...
Ўлганнинг устига тепган деб шуни айтишса керак. Фарғона вилояти, Риштон туманидаги воқеалар алангаси эндигина сўнишни бошлаганда, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги туман раҳбариятига нисбатан янги айбловлар билан чиқди.
Жорий йилнинг 29 июль куни Ўзбекистон ахборот агентлигининг сайтида “жаннатдан хабарлар” қабилидаги навбатдаги материал эълон қилинган бўлиб, унда 27-28 июль кунлари Фарғона вилоятининг қатор туманларида ўтказилган ҳашар ишлари тўғрисида “Риштонда уйи бузилишга тушган ҳар бир оилага кўмак берилмоқда”номли қарсакбозликка йўғрилган мақола эълон қилинганди.
Рўзиев манман ва каландимоғ бўлиб кетганини тан олди
Яккабоғ! Охирги бир ҳафтада Ўзбекистонда донғи чиққан туман. Энди google қидирувида энг кўп қидирилган сўзлар қаторидан ўрин олса ҳеч гап эмас. Халқ иродаси, Президент Мирзиёев ислоҳотлари, очиқлик, сўз эркинлиги ўз исботини топган ва бу давлат раҳбари томонидан қўллаб-қувватланган воқелик сифатида Яккабоғ замонавий Ўзбекистон тарихида қолса, ажаб эмас.
Бўлиб ўтган воқеалар, албатта, ачинарли. Хулосалар турлича. Маълумки, Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев Яккабоғдаги ҳодисалар сабаб Бош вазир Абдулла Арипов томонидан қаттиқ огоҳлантирилди. Воқеаларда вилоят ҳокимининг ҳам ўзига яраша айби, йўл қўйган камчиликлари бор. У булар хусусида интервью берди.
Совет разведкаси “буюк шпионаж”и вафот этди
Собиқ Совет Иттифоқи разведкаси фахрийси Анатолий Баронин 86 ёшида вафот этди. Баронин уч марта ташқи разведка резиденти сифатида хорижда бўлган.
Айнан у 1970-йилларда Эбола безгаги ҳақида маълумотни топа билган: ўшанда эбола юқтирилган қон солинган пробиркалар “Аэрофлот” махсус рейси билан СССРга юборилган.
“Севги изтироби” сериали намойиши яна тўхтатилди
Кеча, 29 июлдан эътиборан “Зўр” телеканалида “Севги изтироби” сериали эфирга узатилиши ҳақида хабар берган эдик. Соат 20:00 да сериалнинг қолган жойидан эфирга узатилди.
Бугун, 30 июлга келиб “Зўр” телеканалида “Севги изтироби” сериали белгиланган вақт намойиш этилмади. Соат 20:00 да сериал ўрнида бошқа кўнгилочар кўрсатув эфир юзини кўрди. QALAMPIR.UZ манбасининг маълум қилишича, сериал яна эфирдан олиб ташланган.
Яккабоғлик тадбиркорнинг ўғли “калаванинг учи”ни айтиб берди
Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари Мансур Туймаевни ёқиб юборган тадбиркор Баҳриддин Исомов суд-психиатрия экспертизасидан ўтказиш учун Тошкентга олиб келингани ҳақида хабар берган эдик. Исомовнинг ўғли Шарофиддин Даминов отасининг қамоқхонадаги аҳволи ҳақида сўзлаб берди.
LiveБарчаси