Совет разведкаси “буюк шпионаж”и вафот этди

Олам

−

image

Собиқ Совет Иттифоқи разведкаси фахрийси Анатолий Баронин 86 ёшида вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда. 

Баронин уч марта ташқи разведка резиденти сифатида хорижда бўлган.

Айнан у 1970-йилларда Эбола безгаги ҳақида маълумотни топа билган: ўшанда эбола юқтирилган қон солинган пробиркалар “Аэрофлот” махсус рейси билан СССРга юборилган. 

Германиянинг “Stern” журнали офицерни “буюк шпионаж устаси”, дея таърифлаганди.

Шундан сўнг, Баронин Москвадаги Марказий аппаратда ишлаган. 80-йиллар охиридан Украина разведкаси бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритган.

1991 йилдан захирадаги полковник ҳисобланган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

171

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар