Зўравонликда айбланган спортчи умрбодга дисквалификация қилинди

Спорт

image

АҚШ номидан мусобақаларда қатнашаётган собиқ россиялик фигурали учувчи Иван Десятов бошқа спортчига нисбатан жинсий зўравонлик айбловлари туфайли умрбод мусобақалардан четлаштирилди. Бу ҳақда АҚШ хавфсизлик спорт маркази хабар берди.

Маълумотларга кўра, Десятов эстониялик фигурали учувчи Солен Мазингга нисбатан зўравонликда айбланмоқда.

Шунга ўхшаш айбловлар туфайли Десятов 2024 йил 19 октябрда Америка Олимпия қўмитаси ва Америка Паралимпия қўмитаси ҳомийлигидаги турнирларда қатнашишдан четлаштирилган. Кейинчалик, 28 ноябрда Халқаро конькида учиш иттифоқи (ISU) ҳомийлигидаги мусобақалардан ҳам четлаштирилган. Энди эса спортчи бутун умрга спортдан дисквалификация қилинди.

Маълумот учун, Иван Десятов дастлаб Россия учун мусобақаларда қатнашган ва Ирина Хавронина билан жуфтликда конькида учган, кейин эса Екатерина Андреева билан бирга Беларусь шарафини ҳимоя қилган. Бу дуэт саккиз йил давомида миллий чемпионатда ғолиб чиққан ва 2022 йилда махсус ҳарбий операция бошланганидан сўнг тарқалган.


Мақола муаллифи

Теглар

дисквалификация фигурали учиш зўравонлик Иван Десятов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг