“Зулфия” мукофоти совриндорлари эълон қилинди

Жамият

image

“Зулфия” номидаги Давлат мукофотининг 2026 йилги совриндорлари рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақдаги қарорга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев имзо чеккан.

Ушбу қарорга кўра, “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказиладиган байрам тантаналарида совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминлайди.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Абдулла Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев зиммасига юкланади.

“Зулфия” номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганлар рўйхати:

  1. Индира Қанияз қизи Сатниязова - Қорақалпоқ давлат университетининг 3-босқич талабаси (Қорақалпоғистон Республикаси)
  2. Дилноза Нурулла қизи Эримбатова - Қорақалпоқ давлат университетининг 2-босқич магистранти (Қорақалпоғистон Республикаси)
  3. Мохларой Мухторжон қизи Умурзоқова - Андижон давлат педагогика институтининг 1-босқич магистранти (Андижон вилояти)
  4. Муслимахон Мирзабахром қизи Абдуққаҳорова - Андижон давлат педагогика институтининг 1-босқич магистранти (Андижон вилояти)
  5. Меҳринисо Ҳусниддин қизи Эргашова - Бухоро давлат педагогика институтининг 1-босқич магистранти (Бухоро вилояти)
  6. Вазира Ҳамидовна Файзуллаева - Бухоро давлат тиббиёт институтининг 1-босқич магистранти (Бухоро вилояти)
  7. Висола Беҳзодовна Турсунова - Жиззах давлат педагогика университетининг 2-босқич талабаси (Жиззах вилояти)
  8. Муҳсина Ориф қизи Жўрабоева - Ўзбекистон Миллий университетининг табиий география кафедраси кабинет мудири (Жиззах вилояти)
  9. Маржона Шухрат қизи Муродова - Божхона институтининг халқаро ҳамкорлик бўлими инспектори (Қашқадарё вилояти)
  10. Латофат Баҳром қизи Амирова - Эркин ижодкор, шоира (Қашқадарё вилояти)
  11. Машҳура Фазлиддин қизи Қудратова - Навоий шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси (Навоий вилояти)
  12. Лазиза Набижон қизи Ҳайдарова - Навоий давлат университетининг 2-босқич талабаси (Навоий вилояти)
  13. Хушнозаой Тохиржон қизи Эргашова - М.Турғунбоева номидаги «Баҳор» давлат рақс ансамбли балет артисти (Наманган вилояти)
  14. Гулшаной Шуҳрат қизи Исмоилова - Ўзбекистон Миллий университетининг 1-босқич талабаси (Наманган вилояти)
  15. Амалия Парвизовна Мамедова - Самарқанд шаҳридаги 33-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси (Самарқанд вилояти)
  16. Моҳигул Умир қизи Тоҳирова - Самарқанд давлат университетининг амалий психология кафедраси ассистенти (Самарқанд вилояти)
  17. Зулхаё Улуғбек қизи Мингбоева - Гулистон шаҳридаги Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабининг 11-синф ўқувчиси (Сирдарё вилояти)
  18. Олимахон Юсуфжон қизи Махмудова - Ўзбек миллий мақом санъати марказининг Сирдарё вилояти бўлими созандаси (Сирдарё вилояти)
  19. Нодира Жўрабековна Иброҳимова - Тошкент шаҳридаги “Школа 21” нодавлат таълим муассасаси лойиҳа раҳбари (Сурхондарё вилояти)
  20. Гулҳайё Ўктам қизи Шокирова - Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг 1-босқич магистранти (Сурхондарё вилояти)
  21. Гулҳаё Баходир қизи Ўралова - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти 2-босқич таянч докторанти (Тошкент вилояти)
  22. Паризод Жасурбек қизи Холмуҳаммедова - Юқори Чирчиқ туманидаги 24-болалар мусиқа ва санъат мактабининг бадиий каштачилик ўқитувчиси (Тошкент вилояти)
  23. Дилафрузхон Сардоржон қизи Жўрабоева - Халқаро фрилансерлик платформалари фрилансери (Фарғона вилояти)
  24. Дилафрузхон Салоҳиддин қизи Собирова - Фарғона шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси (Фарғона вилояти)
  25. Моҳинур Одилбек қизи Қуронбоева - Урганч давлат тиббиёт институтининг катта ўқитувчиси (Хоразм вилояти)
  26. Шаҳзода Дўсмет қизи Дўсметова - Ўзбек миллий мақом санъати марказининг Хоразм вилояти бўлими мақом хонандаси (Хоразм вилояти)
  27. Анастасия Олеговна Сарансева - Мирзо Улуғбек туманидаги 208-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси (Тошкент шаҳри)
  28. Севинч Санжар қизи Мавлонова – “Янги Ўзбекистон” университетининг 2-босқич талабаси (Тошкент шаҳри).

Мақола муаллифи

Теглар

Зулфия мукофоти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made