“Зулфия” мукофоти талабгорларини танлаш тартиби белгиланди
Жамият
−
05 Ноябрь
1921Зулфия номидаги давлат мукофотига талабгорларни танлаш ва уларнинг ҳужжатларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда жорий йил 1 ноябрь куни қабул қилинган Ҳукумат қарорида сўз боради.
Қарорга кўра, Зулфия номидаги давлат мукофоти талабгорларини танлаш, уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш ва тақдим этиш тартиби ҳамда йўналишлар бўйича талабгорларнинг ютуқлари, илмий-ижодий ва амалий ишларини баҳолаш мезонлари белгиланди.
Талабгорлар 8 та йўналиш – фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва жамоатчилик фаолияти бўйича танловлар орқали сараланади.
Мукофот ижтимоий фаоллиги ва истеъдоди билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган иқтидорли хотин-қизларга ўқиш ва меҳнат фаолиятидаги ютуқлари учун берилади.
Йўналишлар бўйича ҳар бир ўринга муносиб талабгорларни танлаш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
- туман (шаҳар) босқичи — 2 сентябрдан 20 октябрга қадар;
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи — 21 октябрдан 30 ноябрга қадар;
- республика босқичи — 1 декабрдан 31 декабрга қадар ўтказилади.
Мукофот ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 2 нафардан вакилларига – жами 28 нафар талабгорга берилади.
Совриндорларга мукофотланганлик ҳақидаги диплом, кўкрак нишони ҳамда БҲМнинг 50 баравари миқдоридаги пул мукофоти ҳар йили 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида тантанали тарзда топширилади.
LiveБарчаси