Зойир Мирзаев Тошкент вилоятига ҳоким бўлиши айтилмоқда
Жамият
−
18 Ноябрь 2021
9770Бугун, 18 ноябрь куни Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган Зойир Мирзаев Тошкент вилоятига раҳбар бўлиши кутилмоқда. Ижтимоий тармоқларда шу ҳақда хабар тарқалди.
Шунингдек, Тошкент вилоятининг амалдаги ҳокими Даврон Ҳидоятов Тошкент шаҳрига ҳоким бўлиши ёки Вазирлар Маҳкамасида иш бошлаши ҳақида ҳам маълумотлар тарқалмоқда.
QALAMPIR.UZ Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот котиби билан боғланганда, ҳокимят вакили вилоятда тайинлов бўлиши ҳақида расмий маълумот йўқлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Зойир Мирзаев Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнида Давлат божхона қўмитаси раиси Мурод Азимов тайинланди.
LiveБарчаси