Зойир Мирзаев қўшиқ куйлаётгани акс этган видео тарқалди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг қўшиқ куйлаётган тасвирланган фото ва видео тарқалди. Маълумотларга қараганда, вилоят ҳокими Шаҳрисабзда ўтказилган Ёшлар фестивалида мақом куйлаган. 

Маълум бўлишича, Қашқадарёнинг Шаҳрисабз шаҳрида жорий йилнинг 13—15 июнь кунлари “Биз Амир Темур авлодлари,  унга издош бўламиз! ” шоири остида “Янги Ўзбекистон ёшлари,  бирлашайлик!” номли ёшлар фестивали бўлиб ўтган. Ҳокимбува айнан ушбу фестивал доирасида ёшлар билан учрашган. Ёш мақом ижрочиларининг овозидан илҳомланган Мирзаев саҳнага чиқиб, қўшиқ куйлаган. 

Мирзаевни аввалдан яхши таниганларга кўра, у болалигидан санъат, хусусан мусиқага бефарқ эмас. Ҳокимни таниганлар унинг рубоб ва дутор чалишни қойил қилишини айтади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Зойир Мирзаев

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг