Зоминда бир киши жарликка тушиб кетди

Жамият

image

Жиззах вилоятининг Зомин туманида бир фуқаро жарликка тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, туманнинг “Суффа платоси” ҳудудидан оқиб ўтувчи “Қашқарсув” сойи бўйида бир нафар фуқаро жарликка тушиб, қайтиб чиқа олмаётгани тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Айтилган манзилга қутқарувчилар етиб борган ва тегишли ташкилот ходимлари билан ҳамкорликда фуқаро жарликдан соғ-саломат чиқариб олиниб, унга амалий ёрдам кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида икки фуқаро 10 метрлик жарлик ичидаги чангалзорга тушиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Зомин жарлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг