Алишер Усмонов ҳомийлигида капитал ремонтдан чиқарилаётган мактаб қачон тайёр бўлиши маълум бўлди
Жамият
−
19 Июнь 2019
8260Аввал хабар берганимиздек, бугун, 19 июнь куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Матбуот анжуманида, вазир миллиардер Алишер Усмонов тўлиқ капитал ремонт қилинаётган Тошкент шаҳридаги 110 мактаб қачон тўлиқ таъмирдан чиқишини маълум қилди.
Шерматовнинг айтишича, айни пайтда таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Мактаб 2020 йилнинг январь ойида капитал ремонт тугатилиб, тайёр ҳолатда бўлади.
“Ҳамюртимиз Алишер Усмонов 110 мактабни тўлиқ капитал таъмирдан чиқариб, замонавий мактаб даражасига олиб чиқиш таклифи билан чиқди. Қани энди бизда мана шунақа бойлар кўп бўлса-ю, кўпроқ мактабларимиз замонавий кўриниш ҳосил қилса”, деб айтиб ўтди Шерзод Шерматов.