Зоир Мирзаевга янги биринчи ўринбосар тайинланди
Жамият
−
06 Апрель 2020
10234Қашқадарё вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими мукаммаллаштирилиб, вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозими жорий этилди.
Вилояти ҳокимлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу лавозимга амалда фаолият юритиб келган Ўткир Умирович Бўтаев тайинланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Самарқанд вилояти бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган Рустам Дониёрович Йўлдошев – вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига;
Вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасининг ўқув методик таъминот бўлими бош мутахассиси сифатида ишлаб келган Ойбек Ўктам ўғли Жўрақулов – вилоят ҳокимлиги раҳбар котиби лавозимига тайинланди.
Аввалроқ, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси