Зироат Мирзиёева болаларга бағишланган кўргазмага борди

Жамият

−

image

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними, “Замин” фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева “Болалар фаровонлигига инвестициялар: келажак авлодлар учун барқарор ва адолатли тараққиёт йўлида” халқаро саммити меҳмонлари билан биргаликда марказий қаҳрамони Бола бўлган кўргазмани томоша қилди. Бу ҳақда “Замин” халқаро жамоат фондининг Telegram-каналида хабар берилди.

Қайд этилишича, кўргазмада ташриф буюрувчиларга боланинг дунёга келишидан анча олдин – бўлажак онага ғамхўрлик қилишдан бошланиб, хавфсиз туғилиш, илк қадамлар, боғча, мактаб, мослашувнинг мураккаб даври, ниҳоят, касб танлаш ва илк меҳнат кунларигача давом этадиган улкан ҳаёт йўлини акс эттирилган.

“Меҳмонлар хавфсизлик ҳисси, яқинлар меҳри, таълим олиш, мулоқот қилиш ва ўз келажагини танлаш имконияти каби асосий эҳтиёжлар ортида давлат ва жамиятнинг узлуксиз масъулияти мужассам эканини кўрдилар. Бу шундай йўлки, унда ҳар бир қонун, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларидаги ҳар бир ислоҳот боланинг эртанги куни имкониятларга тўла бўлгандагина ҳақиқий маъно касб этади”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, шундан сўнг меҳмонлар катта “қоғоз” қайиқча ёнига бориб, ўзларининг энг эзгу орзу-тилакларини ёзган ва унга илиб қўйган.

“Гўё шу тариқа умумий умидлар мужассам бўлган қайиқчани катта сафарга кузатгандек бўлдилар”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зироат Мирзиёева саммитда иштирок этаётган биринчи хонимлар ва юқори мартабали меҳмонлар билан биргаликда Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюргани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг