Зимбабве Президентининг вертолёти қулади

Олам

image

Зимбабве Президенти Эммерсон Мнангагвани олиб учиши керак бўлган вертолёт парвозидан кўп ўтмай ерга қулади. Бу ҳақда ZBC телеканали мамлакат Ахборот вазири Женфана Мусверега таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 15 сентябрида (шу куни Президентнинг туғилган куни бўлган) мамлакат жанубида, қадимги Мунумутапа империясига бағишланган байрам куни юз берган. Авария пайтида вертолёт бортида Президент бўлмаган, экипаж аъзолари тирик қолган. 

Маросимга Президент Эммерсон Мнангагва ва рафиқаси Оксилия, вице-президент Кембо Мохади, Мудофаа вазири Оппа Мучингури-Кашири ва бошқа юқори мартабали шахслар ташриф буюрган.

Дастлабки маълумотларга кўра, вертолётнинг қулаши техник носозлик билан боғлиқ бўлиши мумкин. Зимбабве фуқаро авиацияси бошқармаси ҳодиса юзасидан суриштирув бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Болгарияда жанговар-ўқув самолёти қулаб тушиб, учувчилар эса ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

вертолёт Зимбабве

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made