Зидан журналистдан алоҳида гаплашиб олишни сўради

Спорт

image

 “Реал”нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан кеча “Райо Вальекано” ва “Жирона” (1:2) ўртасидаги Сегунданинг плей-офф босқичи финал ўйинига ташриф буюрди. Франциялик мутахассис у ерга “Райо” дарвозабони ҳисобланадиган ўғли Люка Зиданни қўллаб-қувватлаш учун борган.

Ўйиндан сўнг, “Goal” журналисти Сержио Киранте Зиданга мурожаат қилган ва нима учун “Реал”ни тарк этгани ҳақида сўраган. Шунингдек, мураббий ўз клубида қўллаб-қувватланмаслиги айтилган очиқ хат юзасидан ҳам савол берган.

Зидан аввалига журналистга эътибор бермай юрган, аммо кейинчалик жавоб қайтарган.

“Сен яна худди ўша аҳмоқона саволларни беряпсанми? Сенинг ишинг шармандалик. Мен сени танийман, сен эса, мени танийсан. Бу нарса сен билан ҳар доим содир бўлади. Юр, камерасиз гаплашиб оламиз”, деган франциялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Зидан 2020-2021 мавсуми тугаши билан "Реал"ни тарк этди. У ҳозирча ҳеч бир клуб билан шартнома имзоламади.

Ҳумоюн Орипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг