Журналист Рухсора Ғафуровага нисбатан ҳозиргача маъмурий иш қўзғатилмаган – адвокат

Жамият

image

Аввалроқ, Жиззах вилоятидаги банк ходимасининг фирибгарлиги юзасидан материал тайёрлаган MY5 телеканали мухбири Рухсора Ғафуровага нисбатан маъмурий иш қўзғатилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аслида эса ҳозиргача журналистга нисбатан маъмурий иш қўзғатилмаган. Бу ҳақда Рухсора Ғафурованинг адвокати Амрулла Аҳмедов маълум қилди.

Унинг ёзишича, 2025 йил 23 январь куни Рухсора Ғафурова адвокати иштирокида Мирзо Улуғбек туман ИИО ФМБга ҳолат юзасидан тушунтириш берган.

"Ўзбекистон Республикаси Жиноят Процессуал кодексининг 322-моддаси 3-бандига кўра Жиноят ишини қўзғатиш сабаблари ва асослари сифатида оммавий ахборот воситалари берган хабарлар ҳам асос бўлиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Жиноят белгилари мавжудлигини кўрсатувчи маълумотлар жиноят ишини қўзғатиш учун асос бўлади", дейди адвокат.

Аҳмедовга кўра, ҳозирги кунда Жиззах вилоят прокуратураси томонидан олиб борилаётган терговга қадар суриштирув натижасидан кейингина, келгусида MY5 телеканалининг мухбирига нисбатан унинг ҳаракатида бирор-бир ҳуқуқбузарлик содир этган-этмаганли белгилаб берилади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ инсон ҳуқуқлари фаоли, “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов банк ходимасининг ўзга шахслар номига олинган кредитининг бир қисмини унинг эри – Олий суд судьяси Шарофиддин Болиев ўз пластик картаси орқали тўлаб келганини, судья бу қонунбузарликдан хабардор бўлганини ёзганди. Судьялар олий кенгаши эса ушбу ҳолат кенгаш ҳузуридаги Судьялар одоб комиссиясида ўрганиб чиқилишини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рухсора Ғафурова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг