Журналист дўппосланди ва пичоқланди
Олам
−
27 Декабрь 2021
17036Жорий йилнинг 19 декабрь куни Афғонистондаги Уфуқ" ахборот агентлиги мухбири Жавид Юсуфий тўрт нафар номаълум шахслар томонидан Қобулнинг Даште Барчи ҳудидаги уйига кетаётганида кузатилиб, дўппосланган ва пичоқланган.
“Толибон” яқинда журналист Жавид Юсуфийга уюштирилган ҳужумни чуқур ўрганиши, айбдорларни жавобгарликка тортиши ва афғон мухбирларининг хавфсизлигини таъминлаши керак”, дейилади халқаро Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (ЖҲҚҚ)нинг ҳолат бўйича баёнотида.
ЖҲҚҚга ҳужум ҳақида хабар берган журналистнинг дўстига кўра, йигитлар Юсуфий қочишга уринаётганда, унга қайта-қайта мушт тушириб, тепиб, орқа қисмига бир неча марта пичоқ санчган, сўнг воқеа жойидан қочиб кетган. Журналист иккита маҳаллий шифохонага олиб келинган, иккисида ҳам унинг жароҳатларини даволаш имкони бўлмаган ва учинчи жойда, Қобулнинг Ибн Сино шифохонасида бир неча соат операция қилинган.
Юсуфийнинг ЖҲҚҚ айтишича, босқинчилар ундан ҳеч нарса олмаган ва ҳужум пайтида улардан бири уни "аҳмоқ журналист" деб атаган.
“Толибон” журналист Жавид Юсуфийга шафқатсиз ҳужум уюштирган шахсларни қўлга олиш ва уларни жавобгарликка тортиш учун зудлик билан чора кўриши керак. Журналистларга ҳужум қилганларни жиноий жавобгарликка тортиш Афғонистонда матбуот эркинлигини таъминлаш учун муҳим чорадир”, дейди ЖҲҚҚнинг Осиё бўйича координатори Стивен Батлер.
Воқеа ортидан Юсуфий “Толибон” вакилига қўнғироқ қилиб, ҳужум ҳақида хабар берган. Унинг айтишича, 13-сонли полиция округидан бўлган “Толибон” агенти журналистни у олиб келинган биринчи шифохонада учратган ва унинг аҳволини сўраган.
Хабарларга кўра, “Толибон” ҳукумати ҳужумда "қуролли босқинчилар"ни айблаган.
Ташкилот баёнотида айтилишича, журналист Юсуфийга биринчи марта таҳдид бўлаётгани йўқ. У 2014 йилда “Арезо” телеканалида ишлаб юрган кезларида ҳам дўппосланган. Кейинчалик у номаълум шахслардан қийноқ ва ўлим таҳдидлари ҳақида хабарномалар олган. Шундан сўнг, яшириниб яшашга, бир муддат журналистик фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган.
Жорий йилнинг 15 август куни “Толибон” ҳукуматни эгаллаб олганидан сўнг, Юсуфий яширинча “Уфуқ” ахборот агентлигида ишлай бошлаган. Унинг сўнгги мақолалари таълим, жиноятчилик, “Толибон” ҳокимиятни эгаллаб олгандан кейин сўз эркинлиги билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашуви ва “Толибон” остида аёлларнинг қаршилик кўрсатиш истиқболларини қамраб олган.
“Уфуқ” ахборот агентлиги мустақил онлайн ахборот платформаси бўлиб, Афғонистондаги сиёсий, хавфсизлик ва иқтисодий масалаларни ёритади.
“Толибон” Матбуот котиби ўринбосари Аҳмадуллоҳ Восиқ ЖҲҚҚнинг Юсуфийга нисбатан ҳужум юзасидан юборган сўровига жавоб бермаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь