Жулианининг кафтидаги сир. У Украинани айбламоқда

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг адвокати Рудольф Жулиани қўлида Украинанинг 2016 йилда АҚШда ўтган Президент сайловига аралашганини исботловчи далиллар борлигини маълум қилди.

“Виждонлилар учун сабоқ. Ҳеч қачон мифларга асосланиб бировни айбламанг. Бошқалар 2016 йил ўтган сайловларга Украина аралашганига шубҳа қилганда, мен бу сафда бўлмаган эдим. Мен буни бевосита исботловчи маълумот, видеоёзув ва ҳужжатларни олдим. Томоша қилинг ва кутинг!”, дея ёзган Жулиани ўз Twitter саҳифасида. 

Жулиани жорий йилнинг 26 сентябрь куни куни CNN телеканалига берган интервьюсида АҚШ разведкаси айбловларини “сафсата” деб ҳисоблашини маълум қилган эди. АҚШ разведкасининг айбловига кўра, у АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байден ва унинг оиласини тергов қилиш учун Украинага босим ўтказиш саъй-ҳаракатларига жалб қилинган.

Авввалроқ, АҚШ Махсус прокурор Роберт Мюллер Дональд Трамп ва унинг ходимлари 2016 йилги сайловолди кампанияси вақтида Россия билан тил бириктирганини исботловчи далилларни топа олмаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рудольф Жулиани

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар