Жулиан Ассанжнинг суди бошланди
Олам
−
24 Февраль 2020
3602Бугун, 24 февраль куни Буюк Британияда WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжнинг экстрадицияси бўйича суд жараёни бошланди. Бу ҳақида “Reuters” агентлиги хабар бермоқда.
У кўрсатма беришдан олдин исмини ва ёшини тасдиқлади. Судья агар бирон бир қонунбузарлик бўлса, одамлар суд залидан чиқариб юборилишини маълум қилди. Суд мажлиси AҚШ махфий ҳужжатларининг тармоққа тарқалишидан деярли ўн йил ўтгач, Aссанжни Қўшма Штатларга экстрадиция керак ёки йўқлиги ҳақида қарор чиқариши лозим. Эслатиб ўтамиз, AҚШ Aссанжга нисбатан 18 та жиноий иш очган.
2010 йилда Швецияда Aссанжни жинсий зўрлашда айблашди. Лондонда бўлганида, у ўз ихтиёри билан полицияга таслим бўлди, ҳибсга олинди ва гаров эвазига қўйиб юборилди. 2011 йилда Aссанжни Швецияга топшириш тўғрисида қарор қабул қилинди. У эса, ўз навбатида, апелляция берди. 2012 йил 19 июнь куни Эквадорнинг Лондондаги элчихонасига беркинди ва сиёсий бошпана сўради.
2019 йил май ойи охирида AҚШ ҳукумати Aссанжни жосуслик ва махфий маълумотларни ошкор қилишда айблади. Агар у AҚШга экстрадиция қилинадиган бўлса, 175 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь