Жўқорғи Кенгес Раисига янги ўринбосар сайланди

Жамият

image

Бугун, 10 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари еттинчи сессияси бўлиб ўтди ва унда ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати хабар берди.

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Рустам Сапарбаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Шу билан бирга, ушбу лавозимга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига 47-сонли “Санаат” сайлов округидан депутат Ражапбой Кўпалбекович Нуразизовнинг номзоди таклиф этилди.

Маълумот учун, Ражапбой Нуразизов шу кунгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жўқорғи Кенгес Ражапбой Нуразизов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг