Жўқорғи Кенгес раиси Мурат Камаловнинг оиласида оғир жудолик
Жамият
−
04 Январь 2022
19106Кеча, 3 январь куни Қорақалпоғистонни 21 йил бошқарган Қаллибек Камаловнинг рафиқаси, Жўқорғи Кенгес раиси, сенатор Мурат Камаловнинг онаси Любовь Семёновна Камалова 95 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес Матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Любовь Камалова 1927 йилда Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида туғилган. У узоқ йиллар давомида олий таълим муассассаларида фаолият олиб борган.
Любовь Семёновна 1949 йилда Қаллибек Камалов билан турмуш қурган. Улардан 3 фарзанд — Полатбек, Мурат ва Тамара дунёга келган.
Любовь Камалованинг умр йўлдоши Қаллибек Камалов ҳозирда 96 ёшда бўлиб, у 1959–1963 йилларда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси, 1963−1984 йилларда вилоят партия қўмитасининг биринчи секретари, 1984−1986 йилларда Руминиянинг Констанца шаҳрида бош консул лавозимларида ишлаган.
LiveБарчаси