ЖССТ Янги йилни кўчада нишонлашни маслаҳат берди
Олам
−
17 Декабрь 2020
6035Коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятда, европаликларга имкони борича Рождество ва Янги йил учун кўчаларда тўпланиш тавсия этилади. Бундай маслаҳат Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг дам олиш кунлари арафасида берилган тавсияларида мавжуд.
“Мумкин бўлган тақдирда учрашувлар очиқ ҳавода ўтказилиши керак, иштирокчилар ниқоб тақиб, масофани сақлашлари керак. Шу билан бирга, хонада байрам қилиш учун унда жуда кўп одам йиғилмаслиги ва хонанинг ўзида яхши ҳаво алмашишини таъминлаш керак – бу инфекция хавфини камайтиради”, дея таъкидлади ташкилот.
ЖССТ ёпиқ базмлар, ҳаттоки кичик гуруҳлар орасида ўтказилса ҳам, хавфли эканини тушунтирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Республика махсус комиссия қарори билан фуқароларга янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш тавсия этилди.
LiveБарчаси