ЖССТ “Спутник V” вакцинасини тасдиқлашни тўхтатди
Олам
−
16 Сентябрь 2021
9336Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини тасдиқлашни ишлаб чиқарувчининг заводида янги текширув ўтказилгунга қадар тўхтатди. Бу ҳақда “Коммерсанть” газетаси хабар берган.
ПанАмерика Соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбарининг ўринбосари, доктор Жарбас Барбосанинг маълум қилишича, мутахассислар керакли ўзгаришларни киритмагунча ва янги текширув сўралмагунча жараён тўхтатилган.
“Вакцина ишлаб чиқарувчилари вакциналар ишлаб чиқариладиган жойлар амалиётнинг стандартларига мос келишини тасдиқлаши керак. “Спутник V” фавқулодда вакцинасини тасдиқлаш жараёнига келсак, бу жараён тўхтатилди. Чунки “Спутник V” ишлаб чиқарилишининг бир қисми бўлган заводлардан бирида ўтказилган текширув заводнинг яхши ишлаб чиқариш амалиётига мос келишини аниқламади”, деган Барбоса.
Маълумот ўрнида, ЖССТ жорий йил кузда “Спутник V”ни маъқуллаши кутилаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда одамларни эмлашда “Спутник V” вакцинасидан ҳам фойдаланилмоқда. Жорий йил 30 август куни мамлакатга “Спутник V” вакцинасининг 90 минг дозалик 2-компоненти олиб келинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь