Ўзбекистонга “Спутник V” вакцинаси олиб келинди

Жамият

image

Бугун, 30 август куни Ўзбекистонга “Спутник V” вакцинасининг 90 минг дозалик 2-компоненти олиб келинди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонга келтирилган жами вакцина 17 миллион 946 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан: 

•    460 000 дозаси "Спутник V", 
•    986 480  дозаси AstraZeneca,
•    13 500 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
•    3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.

“Спутник V”нинг бу компоненти ушбу вакцинанинг 1-компонентини қабул қилган фуқароларни иккинчи босқичда эмлаш учун мўлжалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг