ЖССТ маймун чечагининг халқаро соғлиқни сақлаш тизими учун хавфини баҳолайди

Олам

image

Дунёда маймун чечаги билан касалланганлар сони деярли 14 мингга етди, улар 70 дан ортиқ мамлакатда қайд этилган. Бу ҳақда ЖССТ раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесус маълум қилди.

“ЖССТ маймун чечаги касаллиги бўйича бу йил 70 дан ортиқ мамлакатларда 14 000 га яқин тасдиқланган ҳолатлар ҳақида хабар бермоқда. Ҳозиргача касаллик туфайли бешта ўлим қайд этилган, барчаси Африкада”, деган Гебрейесус брифингда.

Унинг сўзларига кўра, Европада чечакнинг бу тури билан касалланиш ҳолатлари кўп, хусусан, касаллик асосан ноанъанавий жинсий ориентациядаги эркакларда қайд этилган.

ЖССТ раҳбари бугун, 21 июль куни ЖССТ Халқаро соғлиқни сақлаш қоидаларининг Фавқулодда қўмитаси маймун чечаги бўйича топилмаларни кўриб чиқиш ва эпидемиянинг халқаро аҳамиятга эга бўлган соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазият эканлини баҳолаш учун йиғилишини айтди.

Маълумот ўрнида, маймун чечаги кам учрайдиган вирусли касаллик бўлиб, асосан ёввойи ҳайвонлардан одамларга юқади. Касалликнинг белгилари иситма, бош оғриғи, мушак оғриғи, бел оғриғи, лимфа тугунлари шишиши, титроқ ва чарчоқни ўз ичига олади. Шунингдек, юз ва тананинг бошқа қисмларида тери тошмаси ҳам пайдо бўлиши мумкин. ЖССТ маълумотларига кўра, маймун чечаги эпидемияси учун ўлим даражаси одатда 1 фоиздан 10 фоизгача, ўлимнинг аксарияти ёш гуруҳларда содир бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

маймун чечаги

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг