ЖССТ кузатувлар рўйхатига коронавируснинг “русча” штаммини киритди
Олам
−
08 Июль 2021
8468Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ташкилот веб-сайтидаги маълумотлардан келиб чиққан ҳолда Россияда биринчи бўлиб топилган АТ.1 коронавирус штаммини кузатувлар рўйхатига киритди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.
ЖССТ веб-сайтидаги янги маълумотларга кўра, АТ.1 коронавирусининг “русча” варианти жорий йилнинг 9 июнь куни рўйхатга олинган. Штамм биринчи марта Россия Федерациясида 2021 йил январь ойида қайд этилган.
Ҳозирча вариант ташвишга соладиган штаммлар каби юнон алифбосидаги ҳарф билан ўз белгисига эга эмас, фақат ЖССТ томонидан қизиқиш рўйхатига киритилган. Биринчи гуруҳ штаммларни ўз ичига олади, улар билан юқадиган касалликлар тобора кўпроқ янги минтақаларда қайд этилмоқда, аммо уларнинг мутациялари коронавирус хусусиятларига таъсир этиш қобилияти тўғрисида прогноз қилинган ёки тасдиқланган маълумотлар мавжуд.
ЖССТ COVID-19 нинг биринчи гуруҳдаги энг хавфли вариантларини санаб ўтди, уларнинг мутациялари коронавируснинг одамдан одамга тарқалиш қобилиятини оширган ва унинг эпидемиологиясини ўзгартирган.
Ҳозирги кунда COVID-19 нинг тўртта тури ЖССТни ташвишга солмоқда: Британиядан келиб чиққан “альфа”, Жанубий Африкадаги “бета” варианти, биринчи бўлиб Бразилияда рўйхатдан ўтган “гамма” ва “ҳиндча” штамм “дельта”.
LiveБарчаси