ЖССТ коронавирусга қарши курашда мамлакатларнинг асосий хатосини маълум қилди
Олам
−
12 Март 2021
6475Коронавирус пандемиясига қарши курашда мамлакатларнинг асосий хатоси фақат вакциналарга ишониб қолишдир. Бу ҳақда ЖССТ расмий вакили Тарик Язаревич айтган.
"Аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича асосий чора-тадбирлар эпидемияга қарши курашнинг асоси бўлиб қолмоқда: уларни кучайтириш керак", деган Язаревич.
Аввалроқ, ЖССТ Бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус коронавирус пандемияси оқибатлари аёлларга эркакларга қараганда кўпроқ таъсир қилганини айтганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, бутун дунёда шу пайтгача 119 млн 116 минг 819 киши коронавирус юқтирган. 2 млн 641 минг 763 киши касаллик қурбони бўлган.