ЖССТ коронавирус билан боғлиқ вазият қайта оғирлашган давлатлар номини ошкор этди

Олам

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассислари карантин чоралари кучаяётган бир пайтда коронавирус инфекциясининг янги ўчоқлари пайдо бўлганини маълум қилди.

ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге, 11 мамлакатда, шу жумладан, Молдова, Арманистон ва Швецияда касалликларнинг сезиларли ўсиши қайд этилганини айтди.

Клюге матбуот анжуманида шундай деди: "Сўнгги икки ҳафта ичида 30 мамлакатда янги ҳолатлар сони кўпайди. 11 мамлакатда вируснинг тарқалиши жуда тезлашди ва у ерларда янги ўчоқлар пайдо бўла бошлади. Агар бу назорат қилинмаса, соғлиқни сақлаш тизимини яна оғир аҳволга келтириб қўйиш мумкин".

Бюро раҳбари таъкидлаганидек, ЖССТ иккинчи бор авж олиш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди. "Баъзи Европа мамлакатларида бу хавф ҳақиқатга айланди...", дейилади ташкилот баёнотида.

ЖССТ касаллик қайтадан кўпайган давлатлари рўйхатига Албания, Босния ва Герцеговина, Қирғизистон, Украина, Косово, Озарбайжон, Шимолий Македония ҳамда Қозоғистон ҳам киритилган.

ЖССТ маълумотларига кўра, Европада ҳар куни коронавирусдан 700 дан ортиқ киши ҳаётдан кўз юммоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ коронавирус

Баҳолаганлар

369

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг