Жошуа ва Фьюри жанги тасдиқланди. Тўқнашувнинг жойи ва санаси ҳам аниқ бўлди

Спорт

image

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WBC йўналиши чемпиони британиялик Тайсон Фьюри шу йилнинг 3 декабрь куни ватандоши Энтони Жошуага қарши жанг қилади.

Тайсон Фьюрининг жамоаси Жошуа вакилларига жанг вақти борасида иккита таклиф билан чиққан. Биринчи вариантга кўра, жанг жорий йилнинг 26 ноябрь куни Англиядаги “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Иккинчи таклифда эса тўқнашув санаси сифатида 3 декабрь кўрсатилган. Жанг манзили Уэльсдаги “Кардифф Сити” стадиони эди. Жошуа ва унинг жамоаси иккинчи таклифни қабул қилди.

Бу хабарни Энтони Жошуанинг ишларини юритувчи 258 GMT промоутерлик компанияси ҳам тасдиқлаган. 

“Биз Энтони Жошуа номидан 9 сентябрь куни Фьюри жамоаси томонидан шу йилнинг 3 декабрь куни бўлиб ўтадиган жанг учун тақдим этилган барча шартларни қабул қилганимизни тасдиқлаймиз”, деб ёзади 258 MGT промоутерлик компанияси ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Қайд этиш керакки,  Жошуа ва Фьюри ўзаро иккита жанг ўтказади. Биринчи тўқнашувда “лўлилар қироли” кафолатланган гонорарларнинг 60 фоизини олса, Жошуа 40 фоиз улуш олади. Иккинчи тўқнашувдан тушадиган даромадлар тенг тақсимланади.

Тайсон яна бир юртдоши Диллиан Уайтни 2022 йилнинг 23 апрелида мағлуб этганидан сўнг,  фаолиятини якунлашини эълон қилди. Бироқ кейинчалик “лўлилар қироли” Жошуа ва Александр Усикни мағлуб этиш учун боксга қайтиши маълум бўлди.

Энтони Жошуа эса украиналик Александр Усикга қарши иккита жангда мағлубиятга учради ва бокс жамоатчилиги кўз ўнгида чўққидан пастга қулади. У Тайсонни мағлуб қилиб, олдинги шуҳратини қайтариши мумкин.

Маълумот учун, Тайсон Фьюри профессионал фаолияти давомида 33 та жангда иштирок этиб, 32 та ғалаба ва 1 та дурранг қайд этган. Жошуанинг проф боксдаги ҳисобида  43 та жанг,  40 та ғалаба  ва 3 та мағлубият бор


Мақола муаллифи

Теглар

Тайсон Фьюри Энтони Жошуа

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг