Жошуа Усик билан биринчи жангининг нечта раундида ғалаба қозонганини айтди

Спорт

image

Бокс бўйича оғир вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони британиялик Энтони Жошуа WBА, WBО ва IBF йўналишлари чемпиони Александр Усик билан ўтказган илк жангида нечта раундда ғалаба қозонганини маълум қилди. Бу  ҳақда “JD Official” нашри хабар берди.

“Усик билан жангда муаммога дуч келганимни билардим. Кўзларимнинг кўриши бироз ёмонлашди. Яъни, кўзларим шишиб кетганди, лекин бу нормал ҳолат, муаммо йўқ. Биз бундай қийинчиликлар учун яратилганмиз. Тўғрисини айтсам, ўзимни курашда қолгандек ҳис қилдим. Дастлабки икки раундда у ғалаба қозонди, учинчисида мен ғалаба қозондим. Ўйлайманки, у 12 раунднинг 7 тасида ғалаба қозонди, мен эса 5 тасида зафар қучдим”, деган Жошуа.

Маълумот учун, британиялик Энтони Жошуа ва украиналик Александр Усик ўртасидаги реванш жанги жорий йилнинг 20 август куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг