Жорий йилда Ўзбекистон Россиядан қандай қуроллар сотиб олгани айтилди
Олам
−
02 Ноябрь 2021
17890Россия жорий йилда Ўзбекистонга ҳарбий маҳсулотлар, жумладан, самолётлар ва ракета тизимлари етказиб берди. Шунингдек, Қозоғистонга ҳам юқоридаги техникалар етказилди. Бу ҳақда Ҳарбий-техник ҳамкорлик федерал хизмати директори Дмитрий Шугаев маълум қилди.
“Масалан, 2021 йилда Қозоғистон ва Ўзбекистонга Су-30СМ самолётлари, Ми-35М вертолётлари, “Бук-М2Э” зенит-ракета комплекслари, БТР-80 ва БТР-82А зирҳли транспортёрларини етказиб бердик. Шунингдек, ушбу мамлакатларга “Орлан-10Е” кўп функцияли комплекслари, “Тайфун-К” енгил зирҳли автомашиналари, ўқотар қуроллар етказиб берилди”, деган Шугаев.
Унинг сўзларига кўра, Россиянинг ҳарбий-техник ҳамкорлиги пандемия шароитида ривожланмоқда.
“2022 йил бошига мўлжалланган шартномаларни жорий йилда бажариш учун маълум ҳаракатлар қилинди. Шундай қилиб, биз мувозанатни сақлаб қолдик”, деган Шугаев.
LiveБарчаси