Жорий мавсум бошқа футбол ўйнамайдиган Холанд жароҳати ҳақида сўз очди
Sport
−
03 April 2025 3525 1 minute
“Манчестер Сити” юлдузи Эрлинг Холанд Англия кубоги чорак финалида жароҳат олди ва энди мавсум якунига қадар қолган ўйинларни ўтказиб юборади. Кеча, 2 апрель куни норвегиялик футболчи жароҳатдан кейин, Instagram саҳифасига пост қолдирди.
Футболчи ҳимоя воситаларини кийиб, қўлтиқ таёқни ушлаб тушган суратини ўз саҳифасига жойлаштирди ва “мен қайтаман”, деб ёзди.
Шифокорлар хулосасига кўра, Холанд 5-7 ҳафта майдонда бўлмайди. Шу тариқа, футболчи чемпионат якунига қадар жамоадошларига ёрдам бера олмайди, аммо у ёзда бошланадиган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин.
Маълумот учун, норвегиялик футболчи учун жорий мавсум ёмон ўтмаяпти. У барча турнирларда 40 та ўйинда 30 та гол урди.
Қайд этиш жоиз, “Манчестер Сити” келаси мавсум учун ҳали Чемпионлар лигаси йўлланмасини кафолатламаган, шунинг учун “шаҳарликлар” бу йўлланма учун асосий ҳужумчиси ва тўпурарисиз курашишлари керак. “Сити” айни дамда турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда, аммо уларнинг рақиблари “Челси” ва “Ньюкасл” ҳали 30-тур учрашувларини ўтказмади.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August