Жорий ҳафта +42 даражали иссиқ билан ўтади

Бу қизиқ

image

Жорий ҳафта Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология маркази маълум қилди.

Келтирилишича, жорий йилнинг 5-9 июнь кунлари республиканинг барча ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳароратнинг аста-секин кўтарилиши давом этади.

Иш ҳафтасининг охирига келиб, кундузи ҳаво 37-40 даражагача, 5-6 июнда республиканинг шимолида, 6-8 июнда жанубда ва чўл ҳудудларда 41-42 даража иссиққача кўтарилади.

Бундай ҳарорат июнь ойининг биринчи ўн кунлиги учун бўлган меъёрий қийматлардан 4-6 даражага юқоридир. Аммо ушбу даврда бундан ҳам юқори ҳарорат қийматлари кузатилган. Хусусан, 2021 йил июнь ойининг биринчи ўн кунлигида марказий ҳудудлар бўйича ҳаво ҳарорати 41-43 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида эса 44-46 даражагача иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ушбу ҳафтада асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади, фақат Фарғона водийси билан чегарадош айрим тоғли ҳудудларда бугун, 5 июнь куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Республиканинг шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида 7-8 июнда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда 5-9 июнь кунлари ҳаво кам булутли бўлади. Ҳарорат ҳафта бошида 35-37 даража бўлади, ҳафта охирига келиб, 38-40 даража иссиққача аста-секин кўтарилади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Гидрометеорология иссиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг