Жонсонга Украина билан боғлиқ янги лавозим берилди

Олам

image

Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири Борис Жонсон “Украинанинг консерватив дўстлари” партиявий гуруҳига раҳбарлик қилади. Ҳукмрон Консерватив партиянинг Бирмингемдаги қурултойида шундай қарор қабул қилинган. Бу ҳақда “The Daily Telegraph” нашри хабар берди. 

Партия гуруҳининг ҳозирги раҳбари, Британия жамоалар палатаси аъзоси Жон Уиттингдейл Жонсонга “жой бўшатиб бераётганини” айтди.

“Украинанинг консерватив дўстлари”нинг янги президентига жой бераётганимдан жуда хурсандман, у кўп жиҳатдан бу ролга энг яққол ва энг муносиб номзоддир. У нафақат бу мамлакатда, балки бутун Ғарб оламида [Украина] халқини қўллаб-қувватлаб, очиқ-ойдин гапирган биринчи одам эди”, дейди депутат.

“Украинанинг консерватив дўстлари” гуруҳи 2022 йил март ойида ташкил этилган. Унинг таркибига Консерватив партия аъзолари – нафақат парламент аъзолари, балки муниципал кенгашлар вакиллари ва Россиянинг Украинага қарши уруши фонида Киевдаг ҳукуматини қўллаб-қувватлаётган оддий партия аъзолари ҳам киради.

Эслатиб ўтамиз, Борис Жонсон жорий йилнинг 7 июль куни бош вазирлик ва Буюк Британия Консерватив партияси раҳбари лавозимини тарк этишини эълон қилди. У Вазирлар Маҳкамасининг янги раҳбари тайинлангунга қадар ишлашда давом этди. Унинг ўрнини, ўзи тузган ҳукуматда Ташқи ишлар вазири бўлган Лиз Трасс эгаллади.


Мақола муаллифи

Теглар

Борис Жонсон

Баҳолаганлар

164

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг