Жонсон Путиндан қўрқадиган олимларга Буюк Британияга кўчишни таклиф қилди
Олам
−
28 Июнь 2022
7050Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон Бавариядаги G7 саммити доирасида, ўз ватанидаги вазиятдан ва мамлакат ҳукумати сиёсатидан норози бўлган Россия олимларига Буюк Британияга кўчиб ўтишни таклиф қилди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.
Жонсоннинг сўзларига кўра, у ушбу ташаббусни Украина ва Буюк Британия университетларининг ҳамкорлик тизимини кенгайтириш доирасида илгари сурган, бу эса украиналик олимларга Британия муассасаларида тадқиқот олиб боришга имкон беради.
“Таклиф Россияда ўзини хавфсиз ҳис қилмайдиган ва “Путиннинг зўравонлигига хавотир билан қарайдиган” россиялик олимлар ва тадқиқотчиларга тегишли”. “Буюк Британияга кўчиб ўтиш ва очиқлик, эркинлик ҳамда билимга интилишни қадрлайдиган мамлакатда ишлаш учун мурожаат қилишингиз мумкин”, деган у.
“Thе Guardian” маълумотига кўра, Британияга “хавф остида бўлган тадқиқотчилар” дастури доирасида 130 га яқин украиналик олимлар келади, уларнинг бюджети деярли 10 млн фунт стерлинг (12,3 млн доллар)га оширилган. Буларга ҳаёти, эркинлиги ёки илмий фаолияти учун таҳдидларга дуч келган, ўз фаолиятининг турли босқичларида бўлган фан вакиллари, шунингдек, бундай таҳдидлар туфайли кўчирилган ёки мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган шахслар киради.
Ойнисахон Абдуллаева