Жонсон НАТО саммитида Украина чегарасидаги вазиятни муҳокама қилишга ваъда берди
Олам
−
14 июн 2021 4190 1 дақиқа
Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон Украина Президенти Владимир Зеленскийга Брюсселдаги НАТО саммитида Россиянинг Украина чегарасидаги беқарорлаштирувчи ҳаракатларини муҳокама қилишга ваъда берган. Бу ҳақда Жонсоннинг расмий вакили маълум қилган.
Таъкидланишича, Жонсон Зеленский билан бугун, 14 июнь куни эрталаб телефон орқали гаплашган.
“Бош вазир Буюк Британиянинг Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашга содиқлигини тасдиқлади. Жонсон бугунги НАТО саммитидаги вазиятдан хавотирда эканини ва ўтган ҳафта охирида бўлиб ўтган мунозараларда G7 давлатлари Украинани қўллаб-қувватлаш учун бирдамлик кўрсатганларини таъкидлади”, деган Бош вазирнинг расмий вакили.
Буюк Британия Бош вазирининг сўзларига кўра, НАТО аъзолари Украинанинг мудофаа қобилиятини қўллаб-қувватлаш учун жавобгардир.
Маълумот ўрнида, НАТО саммити бугун, 14 июнь куни Бельгия пойтахти Брюсселда ўтказилмоқда. Саммит Тошкент вақти билан соат 16:30 да бошланди.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август