Жо Байден таътилга чиқди
Олам
−
11 Август 2022
5937АҚШ Президенти Жо Байден кеча, 10 август куни таътилни ўтказиш учун Киауа оролига (Жанубий Каролина) жўнаб кетди. Президент у ерда оиласи билан етти кун дам олади. Бу ҳақда NBC телеканали маълум қилган.
Маълум қилинишича, Байден мамлакатнинг шарқий қирғоғида жойлашган ушбу оролга АҚШ вице-президенти сифатида уч марта ташриф буюрган. Давлат раҳбари келишидан хабар топган Киауа шаҳри ҳокимияти маҳаллий аҳолини яқин кунларда орол бўйлаб кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўрилиши, йўлларда тирбандлик юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
Қайд этилишича, кеча, 10 август куни тушдан кейин Оқ уй эгаси, унинг рафиқаси Жилл Байден, ўғли Хантер ва унинг рафиқаси Мелисса Коэн ва набираси Бо билан Президент самолётида Эндрюс ҳарбий базасидан Киауа ороли ёнида жойлашган Чарлстон порт шаҳрига учиб кетган.
Ҳозирча АҚШ маъмурияти Америка раҳбарининг таътилга оид маълумотларни тасдиқламаган, шунингдек ушбу даврда Байден билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган воқеалар ҳақида маълумотни ошкор қилмаган. Президент оиласи жойлашган оролнинг ўзи шахсий пляжлари ва гольф курортлари билан машҳур.
Айтиш жоизки, Байден Конгрессдаги овоз бериш, АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши ва коронавирус пандемияси авж олгани сабабли аввалги ёзги таътилни тўлиқ ўтказа олмаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь