ЖК ва МЖКга дахлсизлик бўйича ўзгартиришлар киритилади
Local
−
05 January 2022 6530 1 minute
Жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистонда жиноят ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларнинг дахлсизлик ҳуқуқлари билан боғлиқ моддаларига тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида сўз боради.
Стратегиянинг 83-мақсадида келтирилишича, келгусида шахсий ва сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни Интернет тармоғида ошкор қилиш билан боғлиқ дахлсизлик хуқуқлари бузилишининг олдини олиш борасида амалий ислоҳотлар олиб борилади.
Шунингдек, турли ёш тоифаси учун мўлжалланган ўқув курслари ҳамда онлайн дастурлар оммалаштирилади.
Халқ таълими ва профессионал таълим тизимининг тегишли дарсликларига медиа саводхонлик бўйича мавзулар киритилади.
Live
AllXitoy Atlanta hayvonot bog'iga ikkita panda yubordi
27 September
Promis Devidni interv'yu chog'ida ari chaqib oldi
27 September