Жиззахдаги “заправка”да Matiz ва Nexia ёниб кетди
3-саҳифа
−
28 Июнь 2021
7423Бугун, 28 июнь куни соат 05:40 да Жиззах вилояти Жиззах шаҳар “Сангзор” МФЙ О.Азимов кўчасида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига келиб тушган маълумотга кўра, шохобчадаги Matiz ҳамда Nexia русумли автомашиналарга газ тўлдириш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмагани боис ёнғин келиб чиққан.
Мазкур ҳодиса юзасидан Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳи зудлик билан воқеа жойига етиб келган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин ўз вақтида ўраб олиниб, қисқа фурсат ичида бартараф этилган.
Ушбу ҳолатда жабрланган ва ҳалок бўлганлар аниқланмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь