Жиззахдаги пахтани қабул қилиш пунктида ёнғин чиқди
Жамият
−
16 Октябрь 2022
9191Жорий йилнинг 12 октябрь куни Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидаги пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, соат 18:13 да вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига туманнинг “Учтепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган. Маълум бўлишича, ушбу пункт “Jizzax Instural To’qima” МЧЖга қарашли бўлган.
Шундан сўнг, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 18:20 да етиб борган ва ёнғин 18:50 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида 1 та ғарамнинг устки қисми тўлиқ, яна бир ғарамнинг устидаги “султон” навли пахта толалари ёнган. 35−40 кг пахта толалари ёниб, зарарланган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
LiveБарчаси