Жиззахдаги газ қуйиш шохобчасида ҳалокатли портлаш содир бўлди
Жамият
−
16 Январь 2020
9428Жорий йилнинг 16 январь куни Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида жойлашган автомобилларга суюлтирилган газ (пропан) қуйиш шохобчаси портлаган. Қурбонлар бор.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти тақдим этган аниқ маълумотларга кўра, шу куни тахминан соат 11:30 ларда, Зарбдор тумани, “Янгиҳаёт” маҳалласида жойлашган “Gaz manbai” МЧЖга қарашли автомобилларга суюлтирилган газ (пропан) қуйиш шаҳобчасида таъмирлаш-пайвандлаш ишлари олиб борилган. Келиб чиққан чақнаш оқибатида портлаш юз берган.
Натижада, мазкур МЧЖ ишчиларидан фуқаро 40 ёшли Ш.А. ҳодиса жойида вафот этган, 44 ёшли Э.И. эса турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
“Ҳозирда ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, портлашнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда”, дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан қўшимча равишда маълумот берилиши маълум қилинган.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси