Жиззахда йўлга туз сепилмагани оқибатида содир бўлган ЙТҲда фуқаро вафот этди
3-саҳифа
−
11 Декабрь 2022
7950Жиззахда йўл транспорт ҳодисаси оқибатида фуқаро вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Жорий йилнинг 8 декабрь куни соат 19:00 да Жиззах-Гагарин йўлида ҳаракатланиб кетаётган Nexia ҳайдовчиси музлама йўлда бошқарувни йўқотган.
Шундан сўнг, машина қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Kia Bongo юк машинаси билан тўқнашиб кетган.
Бунинг оқибатида Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб ҳодиса жойида вафот этган.
Аниқланишича, 8 декабрь куни ЙТҲ содир бўлган ҳудудда қалин қор ёғганига қарамасдан ҳудудий йўл бўлими томонидан Жиззах-Гагарин автомобиль йўлига қум-туз аралашмасини сепилмаган.
LiveБарчаси