Жиззахда йўлга туз сепилмагани оқибатида содир бўлган ЙТҲда фуқаро вафот этди

Crime

image

Жиззахда йўл транспорт ҳодисаси оқибатида фуқаро вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Жорий йилнинг 8 декабрь куни соат 19:00 да Жиззах-Гагарин йўлида ҳаракатланиб кетаётган Nexia ҳайдовчиси музлама йўлда бошқарувни йўқотган.

Шундан сўнг, машина қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Kia Bongo юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

Бунинг оқибатида Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб ҳодиса жойида вафот этган.

Аниқланишича, 8 декабрь куни ЙТҲ содир бўлган ҳудудда қалин қор ёғганига қарамасдан ҳудудий йўл бўлими томонидан Жиззах-Гагарин автомобиль йўлига қум-туз аралашмасини сепилмаган.


Tags

Rate Count

254

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends