Жиззахда енгил жазо тайинлатиш эвазига 15 минг доллар сўраган шахс ушланди
3-саҳифа
−
01 Февраль
4809Жиззахда енгилроқ жазо тайинлатиб беришни ваъда қилиб, пул сўраган "устомон" ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Маълум қилинишича, департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда фуқаро Р.А. “Т-Ш.” МЧЖ раҳбари Д.Э.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 15 минг доллар эвазига енгил жазо тайинлатиб беришини айтиб, шундан 5 минг доллар бўнак олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", дейилади бу ҳақдаги хабарда.
LiveБарчаси