Жиззахда суд ходими 2 минг доллар пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
28 Февраль 2023
7092Жиззах вилоятининг Жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман судининг ходими фуқародан 2 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтда ДХХ ва прокуратура ходимлари томонидан ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман судининг ходими Шароф Рашидов туманида яшовчи, муқаддам судланган шахс билан бирга жиззахлик фуқаронинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини фуқаролик ишлари бўйича судда ишлайдиган танишлари орқали унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари талаб қилгани аниқланган. Улар фуқародан 2 минг АҚШ доллари олган вақтда ДХХ ва прокуратура ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси