Жиззахда педагогика институти бўлим бошлиғи $2500 пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Жиззах давлат педагогика институти (ЖДПИ) бўлим бошлиғи 2 500 АҚШ доллар пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. 

Унда ЖДПИ бўлим бошлиғи Б.И. фуқаро В.нинг Тошкент шаҳридаги “Y.T.” университетининг “Мактабгача таълим” йўналишидаги ўқишини танишлари ёрдамида институтнинг ушбу йўналишдаги факультетига кўчириб бериш эвазига 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

206

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг